Транспорт-логистика марказлари рейтинги эълон қилинди
2026-04-13 15:00:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8-октабрдаги “Транспорт-логистика марказлари фаолиятини ва транзит транспорт йўлакларини ривожлантириш тўғрисида”ги 633-сонли қарорида транспорт-логистика марказлари рейтингини юритиш ва бир йилда бир маротаба эълон қилиб бориш белгиланган.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Транспорт вазирлиги томонидан Транспорт-логистика марказлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ реестрга киритилган транспорт-логистика марказлари рейтинги ҳисоблаб чиқилди ҳамда Транспорт вазирлигининг Uztrans расмий веб-сайтида эълон қилинди.
Рейтинг баллари 2025 йил мартдан 2026 йил 1 мартгача бўлган давр учун ҳисобланган.
Ҳисоблаш натижаларига кўра, жами 27 та (шундан 26 таси халқаро ва 1 таси ҳудудий) транспорт-логистика маркази рейтинг шкаласи бўйича қуйидагича баҳоланди: 1 та юқори (А), 23 та ўрта (7 та БББ, 7 та ББ ва 10 та ҳамда 2 та қониқарли (CC) балл тўплади.
