Соҳибқирон йоди, ибрати ҳамиша қалбимизда
2026-04-09 16:00:00 / Янгиликлар
Бугун, 9 апрель улуғ давлат ва жамоат арбоби соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун. Бу йил саркарда таваллудининг 690 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Амир Темур – ўзлигимизни англаш, миллий анъана ва қадриятларимизни тиклаш борасидаги улуғвор ишларда халқимизга маънавий куч бағишлаб келаётган улуғ сиймолардан биридир.
Сана муносабати билан пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбонида буюк саркарда ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Унда турли ташкилот ва идоралар, маданият намояндалари ҳамда ёшлар иштирок этишди.
Транспорт вазирлиги жамоаси буюк зотга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиб, салобат тўкиб турган соҳибқирон ҳайкали пойига анвои гуллар қўйиб, улуғ сиймо хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Тадбир иштирокчилари Темурийлар тарихи давлат музейига ҳам ташриф буюришди.






