МИЛЛИЙ ТАШУВЧИЛАР РЕЙТИНГИ БИЛАН ТАНИШИНГ
2026-04-07 14:00:00 / Янгиликлар

Миллий ташувчилар рейтинги мазкур қарор билан тасдиқланган тегишли низомнинг 4-иловасида белгиланган мезонлар асосида тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида шакллантирилди.
Рейтинг натижалари қуйидаги тоифаларга бўлинади:
ишончлилик даражаси юқори (60 – 100 бал), ишончлилик даражаси ўрта (40 – 59 бал), ишончлилик даражаси паст (39 балдан паст).
Рейтинг натижалари билан ушбу ҳавола орқали танишинг.
- халқаро ташиш соҳасида ишончли, хавфсиз ва сифатли хизмат кўрсатаётган миллий ташувчилар тўғрисидаги маълумотларнинг очиқлигини таъминлаш ва уларни рағбатлантириш;
- соҳада яширин иқтисодиёт улушини камайтириш ва кўрсатилаётган хизматлар шаффофлигини ошириш;
- миллий ташувчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва хизматлар сифатини ошириш.
Мазкур рейтинг юритишнинг асосий вазифалари ҳисобланади.
