“Тошкент” автовокзалидан шаҳарлараро йўналишларда қўшимча автобус қатновлари ташкил этилмоқда
2026-03-19 13:00:00 / Янгиликлар

Қатновлар “Тошкент” автовокзалидан Зомин, Самарқанд, Жарқўрғон, Бухоро, Қоракўл, Мирбозор, Навоий, Жўш, Нурота, Зармитан, Зарафшон, Хатирчи, Қизилтепа, Конимех, Учқудуқ, Кадан, Паяриқ, Шаҳрисабз, Қарши, Ғузор, Шеробод, Термиз, Денов, Узун, Урганч, Хива, Гурлан, Тўрткўл ва Нукус шаҳарларига амалга оширилмоқда.
Қатнов жадвали ва чипта нархлари билан автовокзалнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида танишинг. Чипталарни "Тошкент" автовокзали чиптахоналаридан ҳамда "УзБус" мобил иловаси орқали онлайн тарзда сотиб олиш мумкин.
📞 Маълумот учун телефон: 71 207-87-00
Байрам муносабати билан эълон қилинган қўшимча дам олиш кунларида ички туризм ҳамда аҳолининг ҳудудлараро ҳаракатланишга бўлган талабини тўлиқ қондириш мақсадида йўловчилар оқимидан келиб чиқиб, йўналишларда узлуксиз равишда қўшимча қатновлар ташкил этиб борилади.
Жараёнларни тўлиқ назорат қилиш мақсадида Транспорт вазири топшириғига асосан вазирнинг биринчи ўринбосари раҳбарлигида “Тошкент” автовокзалида тезкор штаб иш бошлади.

