Йўл ҳаққини тўламаслик жавобгарликка сабаб бўлади
2026-03-16 17:00:00 / Янгиликлар
Тошкент шаҳар жамоат транспортини мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси томонидан Тошкент шаҳри автобусларида йўл ҳаққини тўламасдан ҳаракатланаётган йўловчиларга нисбатан рейд тадбирлари давом этмоқда.

2026 йил 16 март ҳолатига Транспорт хизматлари сифатини назорат қилиш бўлими назоратчилари томонидан автобусларда чиптасиз юрган йўловчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 144-модда 5-қисмига асосан 4 781 та (2026 йил бошидан 26 564 та) маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Ҳар бир тўланган йўл ҳақи – транспорт тизимини яхшилашга қўйилган сармоя!







