Сурхондарё вилояти транспорт бошқармасида Литванинг "Ollex" компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
2026-03-11 16:00:00 / Янгиликлар

Хусусан, вилоятда жамоат транспорти хизматини янада яхшилаш мақсадида 125 та замонавий автобус олиб келиб, мавжуд йўналишларга чиқариш бўйича муҳим топшириқ берилди.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти Транспорт бошқармаси томонидан Литва давлати инвесторлари билан музокаралар олиб борилди.
Музокаралар жараёнида вилоятга олиб келиниши режалаштирилган автобусларни шаҳар ҳамда шаҳар атрофи йўналишларида йўлга қўйиш, аҳолига қулай ва сифатли транспорт хизматини кўрсатиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, ушбу автобуслар тўлиқ брутто шартномаси асосида фаолият юритиши таъкидланди. Бу эса жамоат транспорти қатновларини самарали ташкил этиш, хизмат сифати ва қатновлар барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Ҳозирги кунда вилоятга замонавий автобусларни олиб келиш ҳамда уларни йўналишларга чиқариш бўйича зарур ташкилий ишлар изчил амалга оширилмоқда.

