Жиззах вилояти транспорт бошқармасида йиғилиш бўлиб ўтди
2026-03-10 15:00:00 / Янгиликлар

Йиғилиш давомида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя этиш масалалари муҳокама қилинди.
Транспорт вазирлигининг Мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ойбек Мўйдинов томонидан бошқармада фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизими, келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ҳамда уларни таҳлил қилиш жараёнлари ҳақида маълумот берилди.
Йиғилишда фуқаролар билан сайёр қабулларни ташкил этиш, мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ҳамда такрорий мурожаатларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам алоҳида таъкидланди.
Кун тартибидаги иккинчи масала доирасида Транспорт вазирлигининг Коррупцияга қарши курашиш бўлими бош мутахассиси Отабек Комилов томонидан “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти юзасидан семинар-тренинг ўтказилди.
Тадбир давомида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар, уларнинг олдини олиш чораларига бағишланган тақдимот намойиш этилди ҳамда ходимлар учун тест синовлари ташкил этилди.
Йиғилиш якунида бошқарма фаолиятида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда коррупциянинг олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.



