Маҳаллий юк ташувлари фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар диққатига
2026-03-07 17:00:00 / Янгиликлар

Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси ҳамда Транспорт назорати инспекцияси мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ мазкур масала юзасидан республика миқиёсида вазиятни ўрганиб, таҳлил қилиб, муаммоли масалалар ечими юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқади.
Шу мақсадда, 18 тонна ва ундан ортиқ юк ташиш қувватига эга автотранспорт воситалари эгаларини тегишли маълумотларни шакллантиришда фаол иштирок этишга чақирамиз.
Маълумотларнинг аниқ ва тўлиқ шакллантирилиши муаммолар ечимида муҳим аҳамиятга эга.
Тегишли маълумотларни қуйида тақдим этилган шаклда тўлдириб, Telegram орқали @KattaHajmliyuklar профилига юборишингиз сўралади.
Шунингдек, тегишли маълумотларни 1393 қисқа рақамли телефон орқали қолдиришингиз ёки @TashuvchigaKomakBot махсус Telegram бот орқали ҳам жўнатишингизни мумкин.

