Япония делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
2026-03-05 18:00:00 / Янгиликлар

Музокаралар давомида транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Янги Тошкент ва Тошкент шаҳри ҳудудларини янги аэропорт билан темир йўл, ер ости ҳамда ер усти метро линиялари орқали боғлаш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Шунингдек, Тошкент– Самарқанд темир йўлининг янги тезюрар линияларини модернизация қилиш, йўловчи ва юк ташиш ҳаракатини самарали ташкил этиш мақсадида рельс инфратузилмасини ажратиш, шунингдек транспорт соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Япония ўртасида транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ўзаро манфаатли алоқаларни изчил мустаҳкамлашга тайёр эканликларини қайд этдилар.



