Ўзбекистон – Ўмон: транспорт соҳасида ҳамкорлик янги босқичда
2026-02-17 12:00:00 / Янгиликлар

Ташриф доирасида 16 февраль куни транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров Уммонлик ҳамкасби Хамис Ал-Шаммахий бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.
Учрашувда томонлар транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш билан боғлиқ жиҳатларни муҳокама этишди. Хусусан, томонлар Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Ўмон транспорт коридорининг барча иштирокчилари билан "Ашхобод келишуви" доирасидаги ҳамкорлик ҳамда фуқаро авиацияси соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама этишди.
Шунингдек, Ўмон Султонлигининг Салала, Соҳар ва Дуқм портлари орқали юк ташиш имкониятларини кенгайтириш, мултимодал логистика йўналишларини ривожлантириш ҳамда ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.


