Ўзбекистон, Эрон ва Туркия ўзаро интеграциялашган транспорт-логистика тизимини яратиш масалаcини муҳокама қилди
2026-02-16 12:00:00 / Янгиликлар

Учрашувда томонлар ўзаро интеграциялашган транспорт-логистика тизимини яратиш, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга ёрдам берадиган масалалар ҳамда қўшма лойиҳаларни муҳокама этишди.
Вазир Илҳом Махкамов Ўзбекистон транспорт-логистика ва йўл инфратузилмасини ривожлантириш борасида мамлакатлар ўртасида стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиқишга тайёр эканлигини билдирди.
И.Махкамов бу борада “Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия” халқаро мультимодал коридорини ривожлантириш устувор вазифа эканлигини, шунингдек, “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” барпо этилаётган янги темир йўлини мавжуд халқаро транспорт коридорларига, шу жумладан Эрон ва Туркия орқали йўналишларга интеграциялашни ҳозирдан бошлаш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, И.Махкамов Жанубий йўналишда юк ташувлари ҳажми ошириш учун энг аввало йўналиш бўйлаб жойлашган барча мамлакатлар транспорт инфратузилмасини ва транзит имкониятларини ўзаро келишган ҳолда бир-бирига ҳамоҳанг ривожлантириш зарур аҳамият қаратди.
Мамлакатларнинг транзит имкониятларидан тўлақонли фойдаланиш, миллий ташувчилар учун тенг имкониятлар яратиш мақсадида вазир И.Махкамов қуйидагиларни таклиф қилди:
▪️йўналиш бўйлаб юк ташувларида муаммоли масалаларни бизнес вакилларини жалб қилган ҳолда ўрганиш ва таҳлил этиб бориш;
▪️транспорт инфратузилмасини ва транзит имкониятларини ошириш бўйича қўшма дастур ишлаб чиқиш;
▪️юк ташувларида рақамли ҳужжатларни жорий этиш ва ўзаро алмашинув ҳамда тан олишни йўлга қўйиш;
▪️Олдиндан хабардор қилиш тизимини жорий қилган ҳолда чегаралардан ўтишни максимал даражада соддалаштириш.
Томонлар учрашувда муҳокама этилган масалалар бўйича ҳамкорлик алоқаларини изчил давом эттириш ва кейинги қадамларни белгилаш мақсадида экспертлар даражасида Ишчи гуруҳ тузишга келишиб олдилар.
