Бухоро шаҳри жамоат транспортида нақд пулсиз тўлов тизими жорий этилади
2026-01-26 12:00:00 / Янгиликлар
Бухоро шаҳрида жамоат транспорти хизматларини замонавийлаштириш ва йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида электрон тўлов тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда.
Унга кўра йўл кира ҳақи:
Автобусларда йўл кира – 3 000 сўм;
Электрон тўлов орқали – 2 000 сўм;
Тизим жорий этиш босқичлари:
▪️1-босқич
2026 йил 1 февралдан 2-сонли “Бухоро АШБ – Ситора бозор”;
5-сонли “Ф.Хўжаев МФЙ – Тўқимачи бош бекати”;
10-сонли “Алпомиш кўчаси – Шайхон МФЙ”;
17 Б-сонли “Чорбакр бош бекати – Аэропорт”;
19-сонли “Карвон бозори – Карвон шоппинг”;
33-сонли “Трикотаж фабрикаси – Моҳи Хоса санаторийси”;
1-сонли “Бухоро АШБ – Зарманоқ” автобус йўналишларида.
▪️2-босқич
2026 йил 1 апрелдан қолган ҳаракатдаги мавжуд йўналишларда тўловларни фақат электрон тарзда қабул қилиниши йўлга қўйилади.
