20 нафар хотин-қиз "Д" тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун қайта тайёрлаш курсларидан ўтди
2026-01-19 16:55:00 / Янгиликлар

2025 йил 15 январь куни Автомобиль транспорти соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтида ўқишни муваффақиятли тамомлаганлик тўғрисидаги сертификатларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Курслар якунида 20 нафар хотин-қиз "Д" тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун сертификатларга эга бўлди. Тадбирда БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги вакили Акико Фуджия иштирок этиб, битирувчиларни табриклади ва уларнинг касбий фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Эслатиб ўтамиз, Транспорт вазирлиги ташаббуси билан хотин-қизлар учун автобусларни бошқариш бўйича илгари амалда бўлган қонуний чекловлар олиб ташланди. Бугунги кунда Тошкент шаҳрида 2 нафар аёл автобус ҳайдовчиси бўлиб, шаҳар йўналишларида йўловчи ташишни таъминламоқда. Ушбу ташаббус Ўзбекистон транспорт соҳасида гендер инклюзивлигини мустаҳкамлаш ва аёлларнинг меҳнат бозоридаги иштирокини кенгайтириш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.








