“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг янги таҳрири жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
2026-01-07 16:00:00 / Янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг такомиллаштирилган лойиҳаси ишлаб чиқилди ва uzbekistan2030.uz ҳамда regulation.gov.uz платформаларида жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Юртимизнинг келгуси беш йиллик тараққиётига дахлдор бўлган ушбу ҳужжат аҳоли фикр-мулоҳазалари асосида такомиллаштирилади.
Савол ва таклифларингизни (71) 239-49-38, (71) 239-49-44 рақамли колл-маркази орқали билдиришингиз ёки info@asr.gov.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин.
