Чегараларда тўпланиб қолган миллий ташувчиларга амалий ёрдам кўрсатилди
2025-11-17 14:00:00 / Янгиликлар

Беларус ва Литва давлатлари чегара пунктларининг вақтинчалик ёпилиши муносабати билан Литва-Латвия ҳамда Беларус – Латвия чегара ўтказиш пунктларида тўпланиб қолган миллий юк ташувчиларнинг автотранспорт воситаларига ёрдам бериш мақсадида оператив ҳолда Транспорт вазирлиги, Ўзбекистоннинг Латвия ҳамда Беларус Республикаларидаги элчихоналари, шунингдек, Халқаро автомобиль ташувчилари уюшмаси (AIRCUZ) вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этилди.
Улар томонидан жойига чиққан ҳолда жорий йилнинг 13-15 ноябрь кунлари Зарасай – Медуми (Литва – Латвия) чегара ҳудудида, 12-15-ноябрь кунлари Полоцк (Беларус) чегара ҳудудида миллий ташувчиларнинг автотранспорт воситаларини Латвия давлатидан транзит ўтказиб юборилишини таъминлаш мақсадида жами 229 дона тегишли турдаги рухсатнома бланкалари бевосита ҳайдовчиларга тарқатилди.



