ДИҚҚАТ ТЕНДЕР
00:05 28.10.2025

Муддат: 01.12.2025
ТЕНДЕР🚌 Шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишларида ишлаш ҳуқуқини олиш учун тендер ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 6-декабрдаги “Автомобил транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 738-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишлар бўйича навбатдаги очиқ тендер 2025-йил 2-декабр куни соат 16:00 да бўлиб ўтади.
Тендерда қатнашиш учун таклифлар талабгорлар томонидан e-tender.uztrans.uz ахборот тизими орқали тақдим этилади.
Тендер таклифлари ахборот тизими орқали 2025-йилнинг 1-декабр куни соат 16:00 га қадар қабул қилинади.
❗️Тендерга жойлаштирилган йўналишлар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлиш, тизимдан фойдаланиш бўйича қўлланмаларни юклаб олиш e-tender.uztrans.uz веб-сайти орқали амалга оширилади.
Тендер таклифларини юбориш учун тўловлар фақатгина ташкилотнинг банк ҳисоб рақамидан пул ўтказиш йўли билан амалга оширилиши керак.
Батафсил: e-tender.uztrans.uz
