Тошкент давлат транспорт университети Пекин транспорт университети билан қўшма таълимни йўлга қўяди
2025-10-23 11:00:00 / Янгиликлар
Тошкент давлат транспорт университетида Хитой Халқ Республикасининг Пекин транспорт университетидан ташриф буюрган делегация вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди.

Ташриф доирасида меҳмонлар университет кампуси бўйлаб сайр қилиб, яратилган таълим, илмий-тадқиқот ва инфратузилма шароитлари билан танишди.
Учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, қўшма таълим дастурларини ривожлантириш, шунингдек, “Ипак йўли юқори тезликдаги темир йўл устахонаси” лойиҳасини амалга ошириш масалаларини атрофлича муҳокама этишди.
Музокаралар давомида Тошкент давлат транспорт университети ва Пекин транспорт университети ўртасида қўшма ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланди.
Мазкур келишув таълим ва илмий алмашинувни кенгайтириш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда халқаро лойиҳаларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.


