Коррупцияга қарши кураш – жамият тараққиётининг кафолати
2025-10-10 10:00:00 / Янгиликлар

Шу боис мамлакатимизда бу иллатга қарши курашиш масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган. Зеро, коррупцияга қарши курашиш ҳар бир соф виждонли инсоннинг, демократик жамият ва давлатнинг муқаддас бурчидир.
Ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар натижадорлигини ошириш, тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Ўзавиация” агентлигида “Коррупцияга қарши кураш – жамият тараққиётининг кафолати” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда “Ўзавиация” агентлиги директори Т.Назаров ва Тошкент авиация транспорт прокурори адлия катта маслаҳатчиси Ш.Мамаджанов, Транспорт вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи Н. Комилов, “Ўзавиация” агентлиги етакчи мутахассиси О. Пўлатовлар “Коррупцияга қарши курашиш – жамият тараққиётининг кафолати” ҳақида маъруза қилдилар.
Транспорт вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи Н.Комилов ўз маърузасида жорий йилнинг 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, коррупцияни олдини олиш айниқса маиший коррупцияга барҳам бериш борасида масалаларга алоҳида тўхталиб ўтди. Хусусан, ушбу йўналишда давлат хизматчилари ва аҳолининг ҳуқуқий онгини юксалтириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш долзарб вазифа эканлигини қайд этди.
Тадбир якунида мавзуга оид бир қатор фикр мулоҳазалар билан алмашилиб, ўзаро савол-жавоблар ўтказилди ва иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

