ИКАО билан ҳамкорликнинг янги босқичи
2025-09-26 16:00:00 / Янгиликлар
Аввал хабар берилганидек, шу кунларда Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) Ассамблеясининг 42 сессияси бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотига (ИКАО) доимий аъзо бўлиб, ташкилот олдида олган мажбуриятларини бажариш мақсадида фуқаро авиацияси фаолияти ИКАО стандартлари асосида амалга оширилади.
Ўзбекистонда фуқаро авиацияси соҳасида Ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар натижасида ИКАО билан ўзаро ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда.
Хусусан, ИКАО Ассамблеясининг навбатдаги сессияси доирасида “Ўзавиация” агентлигига ташкилот томонидан халқаро тажрибага эга юқори малакали хорижий консультант-экспертларни ажратиш бўйича келишув имзоланди.
Келишув ИКАО Бош Котиби Хуан Карлос Салазар ҳамда “Ўзавиация” агентлиги директори Тоҳир Назаров томонидан имзоланди.
