BOEING билан Dreamliner ҳаво кемалари хариди бўйича тарихий шартнома имзоланди
2025-09-23 15:00:00 / Янгиликлар

Музокаралар якунига кўра жорий йил 22-сентабрда “Uzbekistan Airways” АЖ ҳамда Boeing корпорацияси ўртасида жами 22 та Boeing – 787-9 ҳаво кемаларини харид қилиш бўйича шартнома имзоланди.
Мазкур келишув Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи доирасидаги “АҚШнинг ишбилармон доиралари вакиллари билан ўтказган учрашуви”да икки мамлакат ўртасидаги савдо ва иқтисодий алоқалар ҳажмини ошириш бўйича эришилган энг йирик шартномалардан бири эканлиги таъкидланди.
Кенг фюзеляжли самолётлар паркини кенгайтириш Uzbekistan Аирwайсга асосий йўналишларда йўловчи ташиш имкониятларини кўпайтириш, рейслар жадвалини барқарорлаштириш ҳамда маршрутлар тармоғини ривожлантириш имконини беради.
Бу эса Марказий Осиёни Шимолий Америка, Европа, Яқин Шарқ ва Осиё-Тинч океани минтақаси билан боғлайди. Лойиҳа миллий ривожланиш дастури – “Ўзбекистон – 2030” мақсадларига жавоб беради ва авиакомпаниянинг стратегик вазифаси – Тошкентни минтақанинг етакчи халқаро транзит хабига айлантириш мақсадига хизмат қилади. Шу орқали туризм, инвестициялар ва халқаро ҳамкорлик ривожига кенг йўл очилади.



