Грант танлови!
2025-09-23 10:00:00 / Янгиликлар
Ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Транспорт вазирлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури ўртасида амалга оширилаётган “Тошкент – кам углеродли автотранспортга инвестициялар жалб этишни жадаллаштириш” лойиҳаси томонидан 2025-2026 йиллар учун умумий 45 000 АҚШ доллари миқдорида грант маблағи ажратилади.
Ўқув дастурини ишлаб чиқишдан мақсад олий таълим ташкилотларида электромобиль ва яшил шаҳар транспортини ривожлантириш ва бошқариш бўйича билим ҳамда кўникмага эга бўлган талабаларни тайёрлашдан иборат.
Грантга ариза топшириши мумкин бўлган ташкилотлар:
- нодавлат илмий-тадқиқот ёки олий таълим ташкилотлари;
- давлат муассасаси таркибида фаолият юритувчи нодавлат ташкилотлар (фондлар).
Мазкур танловда қатнашиш истагини билдирган ҳамда регламент (1-илова) талабларига мос бўлган номзодлар ўз таклифларини веб сайтга юкланган шаклларга (1,2,3,4,5-иловалар) мувофиқ, 2025 йил 2-октабрга қадар projecttailev@mintrans.uz электрон почта манзилига юборишлари сўралади.
Иловаларни юклаб олиш:
⬇️ Annex 2 (Capacity AssessmentChecklist (Cache)
⬇️ Annex 3 (Self Sertification)
