ОТБ вице-президенти билан учрашув
2025-09-22 15:00:00 / Янгиликлар

Учрашувда томонлар транспорт соҳасини рақамлаштириш, Тошкентда яшил мобилликни ривожлантириш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик механизмларини жалб этган ҳолда пуллик йўлларнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини ишлаб чиқишда техник кўмак кўрсатиш масалалари юзасидан фикр алмашди.
Шу билан бирга логистика соҳасидаги ҳамкорликнинг турли шакллари, жумладан, Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон янги темир йўл коридори бўйлаб мултимодал ташувлар ва контейнер инфратузилмасини ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди.
ОТБ витсе-президенти Инмин Янг Транспорт вазирлиги билан ҳамкорлик алоқаларини юқори баҳолаб, амалга оширила лойиҳаларнинг стратегик аҳамиятини алоҳида таъкидлади.
ОТБ томони ўзаро мулоқотни давом эттириш ва келгусида қатор ташаббуслар бўйича техник ва маслаҳат ёрдамини кўрсатишдан манфаатдорлигини билдирди.

