Транспорт вазири Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашди
2025-09-11 17:00:00 / Янгиликлар
Бугун, 11-сентабр куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида Вазир Илҳом Маҳкамов билан Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Уфук Улуташ ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар транспорт соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама этишди. Хусусан, халқаро транспорт йўлакларини, жумладан Ўрта коридорни ривожлантириш, шунингдек, икки мамлакат ўртасида мултимодал ташувлар ва ҳаво қатновларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув давомида томонлар транспорт соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш, тажриба алмашиш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишдан манфаатдор эканликларини яна бир бор тасдиқлашди.



