Маънавият фидойилари тақдирланди
2025-09-03 17:00:00 / Янгиликлар

Хусусан, Транспорт вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Дилором Джалалова “Маънавият фидоийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Дилором Джалалованинг вазирлик ва унинг тизим ташкилотларида маънавий-маърифий ишларни амалга оширгани, юксак ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш борасида фидокорона меҳнат қилгани ва самарали натижаларга эришгани, шунингдек, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан муносиб эътироф этилди.
Транспорт вазирлиги жамоаси Дилором Джалаловани ушбу юксак эътироф билан қутлайди ҳамда келгуси ишларида улкан муваффақиятлар тилайди.
Шунингдек, “Uzbekistan Airways” АЖ Бошқаруви раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Феруза Курбанова ҳамда “Uzbekistan Airports” АЖ Бошқаруви раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Сарвар Файзуллаев ҳам “Маънавият фидоийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
“Маънавият фидойиси” кўкрак нишони Президентимизнинг “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига мувофиқ таъсис этилган. Кўкрак нишони Республикада маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш, юксак ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш борасида фидокорона меҳнат қилган ва самарали натижаларга эришган юртдошларимизга берилади.






