Фахрийлар ва ёшлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди
2025-08-26 15:00:00 / Янгиликлар

Транспорт вазирлиги Фахрийлар кенгаши, бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан Спорт вазирлиги ҳамкорлигида нуронийлар ва ёшлар иштирокида “Уч авлод” учрашуви ташкил этилди.
Пойтахтимизда янги барпо этилган Олимпия шаҳарчасида ўтказилган мазкур тадбир юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, барча жабҳалардаги ютуқларни кенг жамоатчиликка етказиш, ёш авлод қалбида юртга садоқат, фахр ва ғурур туйғуларини мустаҳкамлашга қаратилди.
Тадбир ҳар бир иштирокчи қалбида илиқ таассурот қолдирди. Суҳбатда кексалар ўз ҳаёт йўли, бошдан кечирган давр шароитлари, меҳнат ва ҳаёт сабоқлари ҳақида сўзлаб, Янги Ўзбекистонда ёшларга яратилаётган имкониятлар, ҳар жабҳадаги ўзгариш ва янгиланишлар, имкониятлар ва имтиёзлардан тўғри фойдаланиш зарурлигини таъкидладилар.
Тадбирда инсон манфаати йўлидаги ислоҳотлар самараси яна бир карра эътироф этилди.








