“China Road and Bridge Corporation” компанияси вакиллари билан учрашув
2025-08-15 18:00:00 / Янгиликлар
Бугун, 15-август куни Транспорт вазири Илҳом Махкамов ва Хитой Халқ Республикасининг “China Road and Bridge Corporation” компанияси Бош директори ўринбосари Чжан Сяоюан билан учрашди.

Учрашувда “China Road and Bridge Corporation” компанияси томонидан айни дамда Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида автомобиль йўлларини реконструкция қилиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳаларининг ҳолати, бажарилган ишлар юзасидан хитой томони ахборот бериб ўтди.
Вазир ушбу лойиҳалар доирасидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, қурилиш-монтаж ишларини жадаллаштириш ҳамда лойиҳани ўз муддатида топшириш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.
Шунингдек, учрашув давомида томонлар транспорт ва йўл инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда соҳага илғор тажрибаларни татбиқ этиш юзасидан ҳамкорлик йўналишлари бўйича фикр алмашдилар.


