Остонада "Марказий Осиё – Хитой" (C5+1) фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорлик бўйича ишчи гуруҳининг иккинчи конференцияси ўтказилмоқда
2025-08-13 14:00:00 / Янгиликлар
Бугун, 13 август куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида "Марказий Осиё – Хитой" ( Central Asia + China (C5+1) Civil Aviation Coordination Working Group Conference) ташаббуси доирасида фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорлик бўйича ишчи гуруҳининг иккинчи конференцияси ўз ишини бошлади.

Тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси авиация маъмуриятлари раҳбарлари, фуқаро авиацияси агентликлари ва аэронавигация хизматлари вакиллари, аэропортлар ва авиакомпаниялар раҳбарияти иштирок этмоқда.
Конференция кун тартибига парвозлар хавфсизлигини таъминлаш, транспорт-транзит интеграциясини ривожлантириш, авиация мутахассисларининг малакасини ошириш, Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги халқаро йўналишлар тармоғини кенгайтириш, янги технологияларни жорий этиш, экологик барқарор авиацияни ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий масалалари киритилган.






