Ижро интизомини мустаҳкамлаш юзасидан йиғилиш ўтказилди
2025-07-31 16:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 25 июль куни давлатимиз раҳбарининг “Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–117-сон Фармони қабул қилинди. Йиғилишда дастлаб мазкур Фармоннинг мазмун ва моҳияти иштирокчиларга батафсил тушунтирилди.
Мазкур фармон билан давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини таъминлаш бўйича бир қатор янгиликлар, янги механизмлар белгилаб берилганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Йиғилишда ижро интизомини таъминлашда мустаҳкам тартибни ўрнатиш, тизим яратиш, қолаверса, темир интизомни жойига қўйиш ҳамда раҳбарлар ва ижрочилар дунёқарашини ўзгартириш бугунги кундаги энг муҳим вазифалардан бири эканлиги алоҳида қайд этилди.
Шу нуқтаи назардан вазирлик ва унинг тизимида фаолият юритаётган ҳар бир раҳбар ва ходимлардан шахсий жавобгарлик, масъулият ва дахлдорлик ҳиссини тўлиқ англаган ҳолда ўз ишига масъулият билан ёндашиб, ижро интизомига қатъий амал қилиши зарурлиги таъкидланди.





