Хитойнинг Шэнси провинцияси ҳукумати Транспорт университетига 1,8 млн АҚШ доллари миқдорида таълим гранти ажратди
2025-07-21 10:00:00 / Янгиликлар
Шэнси провинцияси ҳукумати томонидан Тошкент давлат транспорт университетига ажратилган грантлар орқали ўзбекистонлик ёшлар Чанган университетида таҳсил олиш имкониятига эга бўлишди.
Таълим гранти умумий қиймати 13 миллион юанга (тахминан 1,8 миллион АҚШ доллари) тенг бўлиб, 10 нафар PhD, 40 нафар магистратура ва 60 нафар бакалавр босқичи талабаларини қамраб олади.
Дастурлар 1+1 магистратура ва 2+2 бакалавриат шаклида амалга оширилади.
Мазкур грант дастури Ўзбекистон – Хитой таълимий ҳамкорлигининг муҳим натижаси бўлиб, ёшларимизга халқаро тажриба, замонавий билим ва нуфузли дипломга эга бўлиш имконини яратади.
