Қонун лойиҳаси кўриб чиқилди
2025-07-09 15:00:00 / Янгиликлар

Амалдаги “Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида”ги Қонунда транзит рухсатномасини бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза олинган кундан эътиборан ўттиз кундан ошмайдиган муддатда қабул қилиниши, зарур ҳолларда эса мазкур муддат узайтирилиши мумкинлиги белгиланган.
Бироқ Қонунда ушбу муддатни узайтиришга асос бўлувчи ҳолатлар ҳамда узайтирилиши мумкин бўлган муддат чегараси аниқ белгиланмаган.
Амалдаги қонунчиликдаги бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида муҳокама қилинаётган Қонун билан транзит рухсатномасини бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза олинган кундан эътиборан йигирма кундан ошмайдиган муддатда қабул қилиниши, мазкур муддатни узайтиришга асос бўлувчи ҳолатлар ҳамда узайтириш мумкин бўлган муддат чегараси аниқ белгилаб қўйилмоқда.
Қўмита аъзолари томонидан унинг қабул қилиниши махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити ҳажмини оширишга хизмат қилиши қайд этилди.
Мажлис якунида Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.







