Фуқаро авиацияси соҳасида метеорологик хизматларининг тизимли ахбороти бошқаруви бўйича ИКАО халқаро семинари
2025-07-03 10:00:00 / Янгиликлар

Самарқанд шаҳрида фуқаро авиацияси соҳасида метеорологик хизматларининг ахборот бошқаруви тизимини (SWIM) жорий этишга бағишланган халқаро семинар бўлиб ўтмоқда.
Семинар “Ўзавиация” агентлиги томонидан Халқаро фуқаро авиацияси Ташкилотининг (ИКАО) Европа ва Шимолий Атлантика Бюроси билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган.
SWIM тизими фуқаро авиациясида авиация маълумотларини бошқаришнинг асосий рақамли модели бўлиб, ИКАОнинг Глобал аэронавигация режаси доирасида авиация маълумотлари, шу жумладан метеорологик маълумотлар алмашинувини ўз ичига олади.
Семинарнинг асосий мақсади халқаро ИКАОнинг Аэронавигация метеорологик хизматларини Глобал аэронавигация режасига мувофиқ амалга ошириш жараёнини такомиллаштириш ва метеорологик ахборот алмашинувига замонавий ёндашув усуллари бўйича билим ва кўникмалар билан бўлишиш. Шунингдек, парвозларнинг метеорологик таъминотини ривожлантириш билан боғлиқ муҳим масалалар ва минтақада парвозлар хавфсизлигини ошириш ва аэронавигация хизматлари тизимини такомиллаштиришга қаратилган ечимларнинг ишлаб чиқишга қаратилган.
Тадбирда ИКАОнинг Европа ва шимолий Атлантика Бюроси вакиллари, Шарқий Европа ва МДҲ давлатлари авиация ва метеорология соҳасидаги экспертлари иштирок этмоқдалар.




