Eco Expo Central Asia 2025 – Барқарор ва "яшил" келажак сари
2025-06-19 16:00:00 / Янгиликлар
Бугун Тошкент шаҳрида “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади. Мазкур кўргазмада Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги “Яшил транспорт” йўналиши бўйича павильон ташкил этиб қатнашмоқда.

Павильон транспорт соҳасида илғор экологик технологияларни жорий этиш, электромобиллик соҳасида тажриба алмашиш ва шаҳарларда барқарор транспорт тизимларини яратишга қаратилган.
Кўргазманинг биринчи иш кунида БМТ Тараққиёт дастури билан биргаликда “Яшил транспорт – паст углеродли шаҳар мобиллигига йўл” мавзусида тадбир ташкил қилинди.
Унда, соҳадаги долзарб масалалар, аҳоли мобиллигини экологик тоза жамоат транспорт турлари орқали таъминлаш, электромобилларни қувватлаш инфратузилмаси ҳамда яшил шаҳар транспорт йўлаклари лойиҳалари муҳокама қилинди.
Кўргазма ҳамда “Яшил транспорт” павилёни ўз иш фаолиятини Central Asia Expo (CAEx) кўргазма марказида жорий йилнинг 21 июнь санасига қадар давом эттиради.








