Transmodal MDS компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди
2025-06-18 16:00:00 / Янгиликлар
Учрашувда марказ директори Бекзод Холматов, шунингдек, “Transmodal MDS” компаниясининг етакчи экспертлари Майк Ҳэтфилд (Mike Hatfield) ва Антонелла Теодоро (Antonella Teodoro) иштирок этди.
Мулоқот давомида Жаҳон банкининг Логистика самарадорлиги индекси (Logistics Performance Index – LPI) янгиланган методологияси асосида Ўзбекистоннинг кўрсаткичларини таҳлил қилиш, уларни яхшилаш имкониятлари ва амалий ечимларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама этилди.
Ўзбекистон юкларини мамлакат учун яқин бўлган денгиз портларига самарали етказиш, транспорт логистика занжирини оптималлаштириш ва етказиб бериш муддатларини қисқартириш борасида фикр ва таклифлар алмашилди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро ахборот алмашинувини давом эттириш ва ҳамкорлик доирасини аниқ йўналишлар асосида кенгайтиришга келишиб олишди.
