Пекин транспорт университетида Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой темир йўли қурилишига бағишланган халқаро семинар бўлиб ўтмоқда
2025-06-18 14:00:00 / Янгиликлар
Халқаро семинарда Ўзбекистон ва Қирғизистон транспорт вазирликлари, темирйўл маъмуриятлари ҳамда етакчи транспорт олийгоҳлари вакиллари иштирок этишмоқда.
Тадбир темирйўл қурилиши соҳасидаги стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқаро тажриба алмашиш ва логистика тизими самарадорлигини оширишга қаратилган.
Мазкур нуфузли тадбирда Тошкент давлат транспорт университетининг 8 нафар профессор-ўқитувчилари қатнашиб, минтақавий транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, илғор технологиялар алмашинуви ва юқори тезликдаги магистралларни лойиҳалаш каби долзарб йўналишлар бўйича муҳокамаларда фаол иштирок этмоқда.
Семинар дастури икки ҳафтага мўлжалланган бўлиб, тематик сессиялар, техник ташрифлар, шунингдек, уч давлат транспорт университетлари ўртасидаги қўшма таълим ва илмий ташаббусларни муҳокама қилишни қамраб олган.
