Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби билан учрашув бўлиб ўтди
2025-06-04 09:00:00 / Янгиликлар
Эрон пойтахти Теҳрон шаҳри бўлиб ўтган Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) транспорт вазирларининг 13-чи йиғилиши доирасида транспорт вазири Илҳом Махкамов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Асад Мажид Хон билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари ва уларнинг натижалари, хусусан, ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасида савдо, транспорт-логистика ва туризм бўйича кенг ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда келгусидаги режаларни муҳокама этишди.
Шунингдек, ИҲТга аъзо давлатларининг минтақа бўйлаб самарали, хавфсиз ва интеграциялашган транспорт тармоғини қуриш юзасидан фикр алмашилди.
