Илғор интеллектуал транспорт тизимлари соҳасидаги инновациялар
2025-06-02 10:00:00 / Янгиликлар

ITS Asia-Pacific Forum — Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатларининг интеллектуал транспорт тизимлари соҳасидаги миллий ютуқлари ва соҳани ривожлантиришга бағишланган стратегик муҳокамаларда 20 дан ортиқ давлатларнинг транспорт, қурилиш ва ахборот технологиялари бўйича вазирликлар раҳбарияти ва уларнинг ўринбосарлари иштирок этди.
Уч кун давомида форум иштирокчилари илғор интеллектуал транспорт тизимлари соҳасидаги инновациялар, стратегиялар, янги стартап лойиҳалари ҳамда мазкур йўналишдаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама этишди.
Форум ишида Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири ўринбосари Илҳомжон Абдугафаров иштирок этди. Форумнинг очилиш маросимидаги нутқида И.Абдугафаров Ўзбекистонда жамоат транспорти тизимини трансформация қилиш ва рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтди.







