ЮНЕСКОнинг сифатни таъминлашга бағишланган семинари
2025-05-30 15:00:00 / Янгиликлар
ЮНЕСКО билан ҳамкорликда Ўзбекистон Миллий малака тизими таркибий тузилмаларида ички сифатни таъминлаш механизмларини жорий этишнинг самарали воситаси сифатида “Ўз-ўзини баҳолаш ва ўзаро баҳолаш” усули ишлаб чиқилган.

Ушбу усулни синовдан ўтказиш учун 3 та тармоқ малака кенгаши танлаб олинган бўлиб, улардан бири Транспорт ва автомобилсозлик соҳаларида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашида ҳам мазкур усул тажрибадан ўтказилди.
Транспорт вазирлигида ташкил этилган семинарда иштирокчиларга соҳадаги малакали экспертлар томонидан ўз-ўзини баҳолаш ва ўзаро баҳолаш ҳисоботлари ҳамда сифатни яхшилаш режаси яқиндан таништирилди.
Бундан ташқари баҳолаш жараёнида саноат ҳамкорлари сифатида транспорт соҳасидаги иш берувчи ташкилотлар ҳам иштирок этишиб ЮНЕСКО эксперти Лин Стантон билан малака тизимини ривожлантириш, касбий стандартларни ишлаб чиқиш хусусида кўникмалар алмашишди.





