ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!
2025-05-29 17:00:00 / Янгиликлар
Транспорт вазирлиги веб-ресурслари фаолиятини оптималлаштириш ва маълумотларни қайта ишлаш маркази серверлари юкламаларни қабул қилиш имкониятини ошириш мақсадида 29 май иш куни якуни билан тармоқ инфратузилмасини кўчириш ҳамда профилактика ишлари бошланади.
Мазкур жараёнда Транспорт соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатишга мўлжалланган барча ахборот тизимлари вақтинча ишламаслигини маълум қиламиз.
Хусусан, "Е-авто рухсатнома" АТ, "E-permit" электрон кўп томонлама юк ташиш учун рухсатномаларни бериш, текшириш, бошқа давлатлар билан электрон бланклар квоталарини алмашиш вақтинча тўхтатилади.
Шунингдек, божхона текшируви учун олинадиган "E-permit” лар ҳолати бўйича маълумот олиш профилактика ишлари якунлангунга қадар чекланади.
