Коррупция – тараққиётга тўсиқ, умидсизликка йўл ва ҳалол луқмага рахна
2025-05-27 14:00:00 / Янгиликлар
Коррупциясиз жамиятга бошловчи энг асосий шартлардан бири бу - юксак ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият, жамиятдаги коррупцияга нисбатан муросасиз муҳитни шакллантиришдир.

Шу мақсадда Транспорт вазирлиги ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимлари фаолиятида коррупсиявий ҳуқуқбузарликларга муросасизлик ва уларни содир этишга йўл қўймаслик мақсадида вазирликнинг Коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси ходимлари иштирокида коррупцияга қарши курашиш ва унга шароит яратиб берувчи омилларни бартараф этиш юзасидан навбатдаги профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбирда ушбу иллатга қарши тоқатсизлик ва муросасизлик туйғусини шакллантириши, ходимларнинг ўз хизмат вазифаларини ҳалол, виждонан, юқори профессионал даражада ва ваколатларидан четга чиқмаган ҳолда бажариши лозимлиги яна бир бор таъкидлаб ўтилди.





