Истиқболли кадрлар тайёрлашда хорижий стажировкалар — билим ва тажриба манбаи
2025-05-26 12:00:00 / Янгиликлар
Истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш дастурининг навбатдаги босқичи доирасида Вазирлик тизимидаги ташкилотлар ходимлари Хитой Халқ Республикасида икки ҳафталик ўқув стажировкасида иштирок этишди.

Дастур доирасида иштирокчилар интеллектуал транспорт тизимлари, логистика саноати имкониятларини кенгайтириш, транспорт инфратузилмасининг ривожланиши, жамоат транспортининг шаҳарсозликдаги аҳамияти ҳамда рақамли технологияларни жорий этиш борасидаги Хитой тажрибаси билан яқиндан танишдилар.
Стажировка давомида Хитойнинг етакчи саноат корхоналари, таълим ва илмий марказларига ташрифлар амалга оширилди. Ушбу ташрифлар чоғида ўзаро тажриба алмашиш, савол-жавоблар ва мутахассислар ўртасида муҳокамалар ташкил этилди.





