Фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлигини таъминлашда ИКАО билан ҳамкорлик
2025-05-22 15:00:00 / Янгиликлар
Учрашувда томонлар Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишди.
Хусусан, Николас Ралло сўнгги йилларда Ўзбекистонда фуқаро авиациясини ривожлантириш соҳасидаги ислоҳотлар натижасида янги авиакомпаниялар, ҳаво кемалари ва аэродромлар сони сезиларли даражада кўпайиб, шиддат билан ўсишда давом этаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Ушбу жараёнда эса парвозлар хавфсизлигини таъминлаш долзарб масала эканлиги бунда назорат самарадорлигини ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Ушбу жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда, Николас Ралло, айниқса, COSPA (Мамлакат стратегик ҳаракатлар режаси) дастурига эътибор қаратди. ИКАО пилот лойиҳаси бўлган ушбу дастур авиация хавфсизлигини яхшилаш билан боғлиқ асосий жиҳатларни қамраб олади. Ўзбекистон ИКАОга аъзо 193 давлат орасида биринчи бўлиб ушбу дастурдан фойдаланади.
Учрашувда томонлар ИКАО ва “Ўзавиация” агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш бўйича 2024 – 2026 йиллар учун мўлжалланган давлат стратегик ҳаракатлар режасини муҳокама этишди.
Мазкур режа Ўзбекистонда парвозлар хавфсизлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган махсус янги лойиҳа бўлиб, мамлакатимизнинг миллий ривожланиш стратегиясига мос равишда ишлаб чиқилган ва авиация соҳасини билан боғлиқ мақсадларга эришишга ҳисса қўшишга қаратилган.
