Юридик хизмат ходимлари билан йиғилиш ўтказилди
2025-05-20 11:00:00 / Янгиликлар
Транспорт вазирлиги Юридик бўлими ва Коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан вазирликнинг идоравий мансуб ташкилотлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри транспорт бошқармалари юридик хизмат ходимлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишини олдини олиш ҳамда улар бўйича ўз вақтида тегишли чоралар кўрилишини таъминлаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда юридик хизмат ходимлари томонидан ташкилотнинг юридик тусдаги ҳужжатлар лойиҳаларини қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказишдаги камчиликлари, қонунчилик ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда бартараф қилишдаги муаммолари, шунингдек, коррупцияга қарши экспертизаси амалга оширилишини ташкил этишдаги масалалар ҳамда юридик хизмат ходимларига юклатилган бошқа вазифаларидаги ҳолатлар ўрганилган аниқ таҳлилий маълумотлар асосидан танқидий кўриб чиқилди ва зарур тегишли чора-тадбирлар белгиланди.




