“Тошкент – Андижон” пулли автомобиль йўли тендернинг I – босқичи узайтирилди
2025-05-19 17:00:00 / Янгиликлар
Ҳурматли Тендер иштирокчилари,
“Тошкент – Андижон” пуллик автомобиль йўлини қуриш лойиҳасининг малака таклифларини (RFQ) топшириш 2025 йил 21 июнь, Тошкент вақти билан соат 18:00 га қадар, яъни дастлаб белгиланган санадан бошлаб 30 кунга узайтирилганлигини маълум қиламиз.
Шу билан бирга, тушунтириш сўровларини (Clarification Requests) тақдим қилиш муддати 2025 йил 6 июнь этиб белгиланди.
Қўшимча саволларингиз юзасидан dxshtender@imv.uz ва tar@arup.com электрон почталарига мурожаат қилишингиз мумкин.
