Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди
2025-05-16 15:00:00 / Янгиликлар
Транспорт назорати инспекцияси Ҳаракат хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси назорати департаменти, “Темирйўлэкспресс” АЖ томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда, Тошкент, Бухоро, Қарши МТУ филиаллари ва бошқа масъул раҳбарлар ҳамда “Афросиёб” машинист бригадалари ва йўриқчилари иштирок этди.

Унда юқори тезликда ҳаракатланиш, темир йўл участкаларида поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, машинистлар томонидан аниқланаётган камчиликлар ва уларни бартараф этиш хусусида сўз борди.
Шунингдек, машинистлар фаолиятида дуч келаётган муаммолар, ҳаракат хавфсизлигига таъсир кўрсатаётган омиллар, уларни бартараф этиш чоралари борасида суҳбатлашилди ва масъулларга таклифлар берилди.
Машинистларга, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракат давомида учраган камчиликларга эътиборли бўлганликлари учун рағбатлантирилиб, эсдалик совғалар топширилди.





