Йўловчи ташиш корхоналари раҳбарлари билан очиқ мулоқот
2025-05-14 14:00:00 / Янгиликлар
Бугун Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Сурхондарё вилоятида йўловчи ташиш фаолияти билан шуълаланувчи корхона раҳбарлари билан учрашди.

Вилоят транспорт бошқармасида ташкил этилган очиқ мулоқотда ташувчилар томонидан кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.
Учрашув давомида соҳа вакиллари томонидан корхона раҳбарларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб беришди. Мулоқот давомида йўловчиларга кўрсатилаётган хизмат сифати, янги замонавий автобуслар харид қилиш, мавжуд йўналишларни оптималлаштириш ҳамда янги йўналишлар очиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.





