Транспорт вазири ўринбосари Миср элчиси билан учрашди
2025-05-08 16:00:00 / Янгиликлар
Бугун, 8 май куни Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Тамер Фатҳи Абдуссалом Ҳаммад билан учрашув ўтказди.

Учрашувда томонлар мамлакатларимиз ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор масалаларни муҳокама этишди.
Хусусан, Миср авиакомпаниялари томонидан мунтазам рейсларни йўлга қўйиш ҳамда Миср авиация академиясида учувчиларни тайёрлаш бўйича ҳамкорликни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, учрашув давомида элчи жаноблари Ўзбекистон маҳсулотларини Африка мамлакатларига экспорт қилиш учун Мисрда Ўзбекистон логистика марказини ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдирди.

