Коррупция – жамият ва тараққиёт кушандаси
2025-04-24 14:00:00 / Янгиликлар

Хусусан, давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 21 апрель куни имзоланган “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон ҳамда “Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ушбу иллатга қарши курашиш йўналишида қатор вазифалар белгилаб берилди.
Транспорт вазирлиги ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимлари фаолиятида коррупциявий ҳуқуқбузарликларга муросасизлик ва уларни содир этишга йўл қўймаслик ҳамда давлат раҳбарининг тегишли қарор ва фармонлари мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида вазирлик Комплаенс назорат хизмати томонидан навбатдаги тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий транспорт бошқармалари ва тизим ташкилотлари ходимлари иштирокида бўлиб ўтган тадбирларда ушбу иллатга қарши тоқатсизлик ва муросасизлик туйғусини шакллантириши, ходимларнинг ўз хизмат вазифаларини ҳалол, виждонан, юқори профессионал даражада ва ваколатларидан четга чиқмаган ҳолда бажариши лозимлиги яна бир бор таъкидлаб ўтилди.






