ЕКМТнинг кўп томонлама рухсатномалар тизимига қўшилиш масаласида музокаралар давом этмоқда
2025-04-17 17:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистоннинг ЕКМТ кўп томонлама рухсатномалар тизимига қўшилиши ташкилотга аъзо 43 та давлат билан автомобилда юк ташувларини бажариш учун алмашиладиган кўп томонлама рухсатномалар асосида икки томонлама ва транзит ташишларни амалга ошириш имконини беради.
Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган учрашувда Ўзбекистоннинг ЕКМТ кўп томонлама рухсатномалар тизимига қўшилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Юстас Расомавишус янги мамлакатларни ЕКМТнинг кўп томонлама рухсатномалар тизимига қабул қилиш бўйича резолюцияни тасдиқлаш жараёнига тўхталиб, дастлаб кузатувчи мақомини олиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Учрашувда томонлар Ўзбекистон транспорт тизимини ЕКМТ талабларига мувофиқлаштириш бўйича келгусидаги қадамларни белгилаб, ҳамкорликдаги ишларни давом эттиришга келишиб олди.
