Гулистондан Чиноркентга шаҳарлараро тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилди
2025-03-28 10:00:00 / Янгиликлар
Йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида 2025 йил 28 март кунидан бошлаб "Гулистон – Чиноркент – Гулистон" йўналишида шаҳарлараро тезюрар электропоезд қатнови йўлга қўйилди.
"Гулистон – Чиноркент – Гулистон" шаҳарлараро тезюрар поезди ҳафтанинг сешанба кунидан ташқари ҳар куни қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
Гулистондан жўнаш 06:11 — Чиноркентга етиб бориш 10:15.
Чиноркентдан қайтиш 15:43 — Гулистонга етиб бориш 19:00.
