BOEING корпорацияси билан ҳамкорликда махсус ўқув семинари ўтказилмоқда
2025-03-24 16:00:00 / Янгиликлар

Семинар доирасида иштирокчилар авиация бизнесининг асосий жиҳатлари, бозор тенденциялари ва авиаташувларни бошқариш стратегиялари билан танишишмоқда.
Ўзбекистон Фуқаро авиацияси маъмурияти ва ташкилотлари, вазирлик, авиакомпаниялари ва аэропортларининг раҳбарлари ва мутахассислари учун мўлжалланган ўқув семинари 8 та модулдан иборат бўлиб, унда авиакомпания стратегиялари ва бизнес моделлари, бугунги кундаги бозор талаблари, истиқболлари ва юк ҳаво кемаларининг самарадорлиги, авиакомпаниялар иқтисодиёти тармоғи ва ҳаво кемалар флотини режалаштириш, молиявий қиймат таҳлиллари ҳамда ҳаво кемаларини молиялаштириш мавзуларида интерактив дастурлар ва тақдимотлар билан бойитилган.
Ўзбекистонда авиация соҳасида фаолият олиб борадиган мутахассислар малакасини ошириш мақсадида ташкиллаштирилган дастур 100 та иштирокчилар учун мўлжалланган бўлиб, семинар якунида иштирокчилар “The Boeing Company” томонидан малака оширганлик тўғрисидаги махсус сертификатлар билан тақдирланади.
Тошкент давлат транспорт университетида ўтказилаётган семинар 27 март кунига қадар давом этади.








